Сокин кунлар қадри

04.05.2021, 16:20

Сокин кунлар қадри

Қаерда яшамайлик, қалбимизнинг туб-тубида ёниб турган бир истак бизни ҳамиша она замин, ота маконимиз сари чорлашдан тўхтамайди. Бунинг номи — меҳр, яъни туғилиб ўсган, болалигимизга бешик бўлган юртга талпиниш ҳиссидир. Ўзбекистоннинг «Меҳр» ташқи гуманитар операцияси негизида ҳам алданиб, ўзга юртда хор-зорликда яшаб, тинчликнинг қадрига етган, ортга қайтишга кўз тиккан инсонларга ёрдам кўрсатишдек инсонийлик сиёсати ётади.

Баъзида инсон адашади, бу туйғуни боши деворга урилгачгина тушунади. Дунёвий ва диний билими етарли бўлмагани учун турли диний ақидапарастлик гуруҳлар таъсирига тушиб қолиб, террорчи гуруҳлар қўлида ўйинчоқ бўлишгача боради. Ёмони эса, айримлари бу йўлда ўз оиласини, ака-укалари ва ҳаттоки болаларини ҳам қурбон қилади.  Аммо, вақти келиб, дунёнинг олов бўлиб ёнаётган ўчоқли ҳудудларида очлик, пулсизлик, уйсизликдан қийналиб, таҳликалар остидаги ҳаётни кўргачгина алданганини, ўзга юртда ҳеч ким эканлигини англайди. Кеч бўлсада тутган йўли хато эканини билиб, пушаймонлик туяди. Бошига не синовлар тушса-да, юртига қайтиш илинжида яшайди. Афсуски, ватандошларимиз орасида жангоҳларда қон ютиб яшаётган аёллар ва болалар ҳам бор.

Давлатимизнинг инсонпарварлик, кечиримлиликка таянган ташқи сиёсати  туфайли сўнги йилларда ўчоқли ҳудуд ҳисобланган Сурия Араб Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаларидан адашиб ёд ғоялар таъсирида халқаро террорчилик ташкилотларининг сафларида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мамлакатимизга "Меҳр операцияси" доирасида ўз оилалари бағрига қайтариш учун бир неча бор ёрдам қўли узатилди. Бундай бағрикенгликни жаҳон ҳамжамияти ҳам ижобий баҳолаётгани бежизга эмас. Чунки, не бир машаққатлар эвазига дипломатик корпус вакиллари ва ҳамкор ташкилотлар билан бир неча бор олиб борилган музокаралардан сўнгина 2017—2021 йилларда жами 438 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди.

Яқинда Сурия давлатидан яна 93 нафар шахсларнинг бир гуруҳи "Меҳр операцияси - 5" доирасида юртимизга олиб келиниб, уларга барча зарур ёрдамлар кўрсатилгани ҳам ана шу меҳр ва кечиримлиликнинг яна бир олий намунаси бўлди.

Зеро, Ўзбекистоннинг бундай ташаббуси бугун сокин отаётган тонглар, осуда тунлар, фаровон кунларнинг қадрига ўз вақтида етмоқ кераклигига ҳам бир ишорадир.

Алишер Рўзиев,

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    455
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+