Депутат “Шодлик” маҳалласидаги 40 йилллик муаммони ҳал қилди

05.05.2021, 15:38

Депутат “Шодлик” маҳалласидаги 40 йилллик муаммони ҳал қилди

Бугун халқ дарди билан яшаш, уларни рози қилиш ҳар бир ҳалқ ноибларидан авволо меҳнат кейин эса катта маъсулият таълаб қилмоқда. Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги  O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, 21 Наврузбулоқ сайлов округидан сайланган депутат Абдулазиз Хужаков ҳам ана шундай фаол депутатлиримиздан бири. 

Депутат округига қарашли “Турон”маҳалласида жойлашган 9-сонли умумтаълим мактабининг иссиқлиқ тарқатиш тизими носоз бўлиб, у анча йиллардан бери ечилмаётган муаммога айланган.

Мактаб маъмурияти ўзлари ишонч билдириб сайлаган депутатга мурожаат қилишди. Депутат ваколати доирасида шаҳар молия бўлимига қилган мурожаатидан сўнг масалага ижобий ечим топиладиган бўлди. Жорий йилнинг II-чорагида мактаб қозонхонаси тўлиқ таъмирланиши учун хозирда смета тақсимоти олиб борилаябди, - дейди шаҳар Молия бўлими бошлиғи Ойбек Нурматов.

Кўплаб ҳудудларда бўлгани каби маҳалладаги ички йўллар, тнансформаторлар таъмир талаб ҳолга келиб қолган эди. Маҳаллага кириб чиқишда, айниқса ёғингарчилик кунлари аҳолига қийинчилик туғдирмоқда эди. Депутат ташаббуси билан кўчаларга шағаллар ётқизилиб, трансформаторлар янгиланди.

Жиззах шаҳар, “Шодлик” МФЙ, Наврузбулоқ кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли қарийб 40 йилдирки ичимлик суви муаммосидан қийналиб келади. Бугун маҳалла фаоллари йиғилиб депутатга мурожаат қилишди. Депутат “Жиззах сув таъминоти” МЧЖга бориб мазкур масалани ижобий ечиш чораларини кўрди. Ҳозирда мазкур кўчада, депутат ҳомийлигида 255 метр полиэлитен қувурлар олиб келиниб, қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилган. Натижада 30 та хонадон эгалари тоза ичимлик суви билан таъминланадиган бўлди.

Саида Умаралиева,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    663
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+