O‘zLiDeP фаоллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олишди

05.05.2021, 15:41

O‘zLiDeP фаоллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олишди

Ўтганларни хотирлаш, эзгу ишларини ёдга олиш, шунингдек бу ёруғ дунёда умр гузаронлик қилиб, қарилик гаштини сураётган мўътабар отахон ва онахонларимизни қадрлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш халқимизга хос бўлган юксак инсоний фазилатлардан бири саналади.

Шу боис, 9 май Хотира ва қадрлаш куни, иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш мақсадида жойларда уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиняпти,  турли тадбирлар юксак савияда ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан Наманган туманидаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Маллаҳовуз маҳалласида яшовчи Абдусалом ота Раҳмонов, Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Камолжон ота Иномовлар хонадонига O'zLiDeP туман Кенгаш депутатлари, Кенгаш ходимлари ва ёшлар бошқа жамоатчилик вакиллари ташриф буюриб, уларга "Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан  совға-салом, озиқ-овқат маҳсулотларини топширдилар. Отахонлар билан дилдан суҳбатлашдилар. Бир гуруҳ аскар йигитлар уларга уруш жангоҳларида куйланган ҳарбий қўшиқлардан айтиб бердилар.

Кўрсатилаётган бундай эътибор учун фахрийлар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик-омонлик, халқимизга соғ-саломатлик, деҳқончиликларимизга барака тиладилар.

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    914
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+