Депутатлар эшитувида Наманганда аҳолининг ичимлик суви билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

05.05.2021, 15:42

Депутатлар эшитувида Наманганда аҳолининг ичимлик суви билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP  депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда жойларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар жараёнида келиб тушган мурожаатларнинг асосийларидан яна бири вилоятдаги ва туманлардаги мавжуд ичимлик суви муаммоларини бартараф этиш масаласи кўтарилган бўлиб, шу масала юзасидан Наманган вилояти Сув таъминоти МЧЖ рахбари Илхомжон Шеранов ҳисоботи эшитилди.

Йиғилишни Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари З.Ходжаев олиб борди.

Депутатлар ўрганишлар давомида аҳолини қийнаб келаётган ичимлик суви муаммоларини бартараф этиш юзасидан Наманган вилояти Сув таъминоти МЧЖга аниқ таклифларни киритдилар. Депутатлар Наманган вилояти Сув таъминоти МЧЖнинг бугунги фаолиятига танқидий муносабатларини билдирди. Бу борада аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўртага ташладилар ва МЧЖдан тез фурсатларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўришга ва аҳолининг ичимлик сувига бўлган талабини қондириш юзасидан тегишли чоралар кўриладиган бўлди.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    512
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+