Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган иншолар танлови ғолиб ўқувчилари тақдирланди

06.05.2021, 16:25

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган иншолар танлови ғолиб ўқувчилари тақдирланди

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши ҳамда туман халқ таълими тасарруфидаги 42-умумтаълим мактаби ҳамкорлигида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Инсон - азиз, хотира – муқаддас!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. “Мустақилликнинг тамал тошини қўйганлар ҳамиша хотирамизда!” шиори остида ташкил этилган мазкур тадбир аввалида сўз олган партия фахрийлари, депутатлар ҳамда таълим даргоҳи мутасаддилари тинчликнинг нақадар улуғ неъмат эканлигини алоҳида қайд этдилар.

- Бугунги тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёш авлод онгу шуурида ватанпарварлик, юртга садоқат, истиқлолни асраш, инсон хотираси, қадру қимматига ҳурмат туйғуларини шакллантиришдан иборат бўлди, - дейди халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутати Сайдилло Эргашев. – Таклиф этилган фахрийлар билан ўқувчиларнинг қизғин савол-жавоблари дилдан суҳбатга айланди.

Тадбир давомида мавзу доирасида юқори синф ўқувчилари ўртасида иншолар танлови ўтказилди. Якунда танлов натижалари аниқланиб, ғолибларга 1-, 2-, 3-даражали дипломлар топширилди. Шунингдек, танловнинг барча иштирокчиларига партиянинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Муқаддамхон ИБРАГИМОВА,

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    300
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Feruza Toychiboeva2021-05-06 19:16:19

Bunday tadbirlar orqali yoshlarni ongini, tafakkurini o'sishida o'z hisselarni qo'shishdan charchamelar.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+