Уруш даҳшатлари ҳали-ҳамон унутилган эмас...

06.05.2021, 16:31

Уруш даҳшатлари ҳали-ҳамон унутилган эмас...

Орадан қарийб 80 йил ўтган бўлса-да, уруш даҳшатлари ҳали-ҳамон унутилган эмас.

Осойишталик учун ширин жонини ўртага қўйиб курашган, ёв устидан ғалабани таъминлаш учун ажал билан ҳамқадам юриб, олов кечган боболаримиз бизнинг кунлар учун тирик хотира, XX асрнинг унутилмас қаҳрамонларидир. Уларни асраш, ардоқлаш ва эҳтиром кўрсатиш анъана тусига кирган.

Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзоси, халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Ш.Шаропов Навоий шаҳар «Гулистон» МФЙда истиқомат қилувчи Камол бобо Хидиров ҳамда Анна Зининалар хонадонида бўлиб, уларни яқинлашиб келаётган ғалаба куни билан қутлади.

Бу икки уруш одамлари ҳам ўз ўрнида фронт орти машаққатлари, кўрган-кечирганлари, уруш туфайли ёш бошларига тушган кўргиликлар ҳақида сўзлаб, дориламон кунлар саодатининг қадрига етиш кераклигини айтишди.

Уруш фахрийлари уйига депутат билан бирга борган 14-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари шеър ва қўшиқлар айтиб, байрамона кайфият улашди.

Шунингдек, депутат томонидан уларга самимий дил изҳорлари ва байрам совғалари тортиқ этилди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти матбуот котиби

 

  • Кўрилди
    371
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+