O’zLiDeP депутатлари Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олмоқдалар

06.05.2021, 16:33

O’zLiDeP депутатлари Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олмоқдалар

Одилжон ота Сиддиқов машъум уруш даҳшатларининг гувоҳи. Йигитликка етар-етмас жанггоҳнинг оловли майдонларига кўнгиллилардан бўлиб кетганди. Ўшанда бугунгидай тинч-осойишта, фаровон кунларни фақат орзу қиларди. Қонли йиллардан қолган аламли хотиралари, айниқса, ҳар йили 9 май арафасида юрагини тирнайверади. Иккинчи жаҳон урушида мардона жанг қилган сафдошлари, ўзбек ўғил-қизларининг ёрқин сиймолари кўз ўнгида гавдаланаверади.

O’zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши ташаббуси билан халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари Н.Мусаева ҳамда И.Яқубовлар ҳамкорлигидаги йўқлов тадбири уруш қатнашчиси Одилжон ота Сиддиқовни яна олис хотираларга етаклади.

-Отахон билан суҳбатимиз уруш ва тинчлик ҳақида бўлди, - дейди депутат Нафисахон Мусаева. – Уларнинг бу мавзудаги сарҳисоби, фарқлови бизникидан анча теран, негаки улар уруш заҳматларининг тирик гувоҳи бўлганлар. Улар мустақиллик қадрини ҳаммадан кўра кўпроқ ҳис этадилар. Чинакам ватанпарварлик туйғуларини мана шундай тирик тарихга айланиб улгурган нуронийларимиз орқали ёш авлодга сингдиришимиз зарур. Бу инсонлар ҳамиша партиямиз эътиборида, уларга ғамхўрлик қилиш вазифамиз.

Отахоннинг зиёратига келувчиларнинг қадами узилмаяпти. Йўқлаб келувчилар дуоларини олишга ошиқадилар. Меҳр ва эътибор, инсон қадру қиммати ҳамиша ҳар недан устун эканлиги мана шундай тадбирларда янада ёрқинроқ юз очади.

Ҳурриятхон АБДУРАСУЛОВА,

O’zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    334
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Feruza Toychiboeva2021-05-06 18:52:53

Otahonni yo'qlab, duolarini olib, mehr ko'rsatilganilar uchun Alloh rozi bo'lsin.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+