O'zLiDeP вакиллари 100 ёшни қаршилаётган пойтахтлик Жамила аянинг ҳолидан хабар олди

06.05.2021, 16:44

O'zLiDeP вакиллари 100 ёшни қаршилаётган пойтахтлик Жамила аянинг ҳолидан хабар олди

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари ва депутатлар 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан фахрийлар ҳолидан хабар олиб, уларга меҳр улашишмоқда.

Шайхонтоҳур туманида истоқомат қилувчи 100 ёшни қаршилаётган Жамила ая Нурмухаммедовани муборак ёшлари билан табриклаш мақсадида O`zLiDeP фаоллари онахоннинг хонадонларида бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилором Файзиева ва партия вакиллари онахон билан дилдан суҳбатлашишди.  

O`zLiDeP номидан Жамила аяни муборак таваллуд аёми билан чин қалбдан табриклаб, эсталик совға топширилди.

Жанг майдонларида қаҳрамонлик кўрсатган, фронт ортида мардона меҳнат қилган муҳтарам фахрийларимизга таъзим қиламиз.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    906
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+