Қуйи бўғинларда сайловолди жараёнлар тарғиботига бағишланган давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда

07.05.2021, 15:01

Қуйи бўғинларда сайловолди жараёнлар тарғиботига бағишланган давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда

Қўрғонтепа туманидаги “Обод жаҳон ривожи” масъулияти чекланган жамияти 2018 йилда ташкил этилган. Пайпоқ ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур МЧЖда айни вақтда 30 нафар ишчи-ходимлар томонидан тайёрланаётган пайпоқ маҳсулотлари Россия ҳамда Украина давлатларига экспорт қилинмоқда.

O’zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши томонидан ушбу тадбиркорлик субъектида ташкил этилган давра суҳбати эзгу ташаббусларга бой ўтди. “Мустақилликнинг 30 йиллигига O’zLiDeP ғоялари билан!” шиори остида “Сайловолди жараёнларда Сизнинг ўрнингиз муҳим!” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда партия фаоллари, депутатлар, O’zLiDeP мақсадларига муштарак ҳамфикрлар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

-Олдимизда турган муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик кўриш, хайрли таклифларни ўртоқлашиш, аҳоли ўртасида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилиш мақсадларини ўзида ифода этган бугунги давра суҳбати мавзу доирасидаги эзгу ва илғор фикрларни бирлаштирди, - дейди партия вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари Шуҳратбек Бозоров. – Айни кунда бу ерда янги ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти аъзоларидаги шижоатни, фаолликни, воқеликларга бефарқ эмасликларини кўриб, хурсанд бўлдик. Муҳокамалар уларнинг дунёқараши, сиёсий лоқайдликдан йироқликларини яққол намоён қилди.

Тадбир давомида партия хайрихохларининг яна 25 нафарига партияга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

Хурриятхон АБДУРАСУЛОВА,

O’zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    777
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+