Депутат 70 нафар эҳтиёжмандларга ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди

07.05.2021, 15:02

Депутат 70 нафар эҳтиёжмандларга ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди

Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Нодир Хамдамов ҳар йилги анъанасига кўра, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан хайрли ишга қўл урди.

У  Бухоро шаҳридаги М. Наршахий, Х. Ғунжорий, М. Таробий маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи уруш фахрийларидан Салом Рахмонов, Хабиб Валиев, Муҳаббат Ҳайитова хонадонларида бўлиб, уларни ҳам моддий, ҳам маънавий томондан қўллаб-қувватлади.

Бундан ташқари, халқ ноиби Б. Нақшбанд, А. Сифатмуний, М. Торобий  маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи 70 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга олти турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.

O’zLiDeP депутатларининг ана шу каби хайрли ишлари Бухоро вилоятида давом этмоқда.

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    984
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+