Депутат эҳтиёжманд оилага тадбиркорлик қилиши учун 2 та тикув машинаси олиб берди

07.05.2021, 15:09

Депутат эҳтиёжманд оилага тадбиркорлик қилиши учун 2 та тикув машинаси олиб берди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ва халқ депутатлари вилоят ва туман шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан тадбиркорларни қўллаб- қувватлаш ва уларнинг фаолиятларидаги ҳуқиқий тўсиқларни бартараф этишдаги хайрли ишлари давом этмоқда.

Aйниқса "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Aёллар дафтари"га киритилган фуқароларнинг иш билан таъминланишида депутатларимиз фаоллик кўрсатмоқда. ЎзЛиДеП Мингбулоқ туман Кенгаши депутати Юлдузхон Ханафияева туманнинг Фаровон МФЙда истиқомад қилувчи айни дамда "Aёллар дафтари"га киритилган она ва бола Умматоваларга тадбиркорликларини бошлаш учун маҳалла марказида бўш ётган бинони олиб беришда кўмаклашди. Унга 2 та тикув машинаси беғараз топширилди. Тадбиркорлар улуғ кунларда кўрсатилган саховатдан жуда ҳам мамнун бўлдилар.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    901
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+