Депутатлар уруш ва меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатишди

07.05.2021, 15:11

Депутатлар уруш ва меҳнат фахрийларига эҳтиром кўрсатишди

Бугун кўпчилик Хотира ва қадрлаш куни арафасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фронт орти фахрийлари, табаррук қариялар ҳолидан хабар олиб, уларни совға-саломлар билан йўқлаш ҳаракатида. Бу борада депутатлар ҳам фаол. Наманганда маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон ва Ғиёсиддин Бобохонов вилоят марказидаги Маданий, Шаршара, Гулпора, Соҳибкор, Амир Темур, Чинор ва Ҳақиқат маҳаллаларида истиқомат қилаётган ана шундай инсонлар хонадонига ташриф буюриб, уларга байрам туҳфаларини топширишди.

— Бугунги дориламон кунларга етказганига шукур, — дейди Хақиқат маҳалласида яшовчи Шарифжон ота Нуриддинов. –Депутатларимизнинг йўқловидан бошимиз осмонга етди. Бизни қадрлаётганларнинг барчасига раҳмат.

  • Кўрилди
    515
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+