“Менинг хорижлик талаба дўстим!” лойиҳаси доирасида чет тилларини ўрганиш ва ўргатиш имконини оширамиз

07.05.2021, 16:44

“Менинг хорижлик талаба дўстим!” лойиҳаси доирасида чет тилларини ўрганиш ва ўргатиш имконини оширамиз

Бугун тобора глобаллашиб бораётган давр барчамиздан салоҳиятли, ташаббускор бўлишни, янгиликларга дахлдорлик туйғуси билан яшашни талаб этаётир. Айниқса, ёшларга қўйилаётган талаб юқори. Уларда Ватаннинг эртанги тақдири, давлат ва жамият тараққиёти мужассам.

Муҳтарам Президентимиз раислигида куни кеча ўтказилган йиғилишда ҳам айни масалага алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Бугунги кун йигит-қизлари зиммасида энди хорижий тилларни ҳам ўрганиш, билиш масъулияти бор. Давлатимиз раҳбари айнан мана шу масалани кун тартибига олиб чиққанлари олдимизга аввалгидан кўра кўпроқ масъулиятли бўлишни, янада ташаббускор яшашни қўйди.

Мен ҳам партиянинг ҳудудий Кенгаши ходими, ҳам депутат сифатида йиғилишда айтилган ҳар бир фикрга долзарб вазифа сифатида қарадим. Ёшлар қанотининг қатор лойиҳалари доирасида чет тилларни ўрганишни тарғиб қилувчи акцияларни ўтказишни мақсад қилдик. Вилоят ёшлари ўртасида “Нечта хорижий тилни биласиз?” мавзусида саволнома ўтказиш, “Менинг хорижлик талаба дўстим!” лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш устида иш бошладик.

Президентимизнинг йиғилишдаги фикрларидан келиб чиқиб, яна бир ташаббусни илгари суряпмиз. Вилоятимизда мавжуд олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар билан учрашувлар ташкил қиламиз. Уларнинг қизиқишлари, орзулари, мақсадлари юзасидан ўз она тилларида суҳбатлашилади. Шу орқали чет тилларини ўрганишга иштиёқни ҳам кучайтирамиз.

Келгусида “Ёшлар қаноти” фаоллари, навқирон депутатлар билан  янги ташаббусларни амалга оширишни мақсад қилдик.

Элёрбек АВУЛОВ,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Ёшлар қаноти бўлим мудири,

Халқ депутатлари Асака туман

Кенгаши депутати.

  • Кўрилди
    643
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+