Депутат Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва фахрийлар ҳолидан хабар олди

09.05.2021, 10:48

Депутат Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва фахрийлар ҳолидан хабар олди

Уйчи туманидан Иккинчи жаҳон урушига 7430 нафар киши кетган бўлиб, улардан 3989 нафари фронтда ҳалок бўлган, 740 киши бедарак кетган, 2701 нафари эса оилаларига қайтиб келган бўлса, бугунги эркин ва фаровон замонда уларнинг бир нафари кексалик гаштини сурмоқда. 380 дан ортиқ уйчилик ўғлон Афғонистондаги урушда қатнашиб, 51 нафари ҳаётдан эрта кўз юмди.

“Хотира ва қадрлаш куни” туманда кенг нишонланди. Эрта тонгдан байрам тадбирлари туман марказидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш билан бошланди.

Шу куни байналминалчи жангчи фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди. Жумладан, туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов, сектор раҳбарлари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова, “Ветеран” жангчи фахрий ва ногиронлар туман бўлинмаси раиси Абдураҳим Обидовлар Ахси ва Бўстон МФЙларида истиқомат қилувчи  байналминалчи жангчи Холмирза Убайдуллаев ҳамда марҳум Ҳамидхон Турсуновларнинг хонадонига ташриф буюришди. Ҳар икки оилага музлатгич ва эсдалик совғалари тақдим қилинди. Бундай йўқлов тадбири Навоий МФЙда яшовчи, марҳум Аҳаджон Акбаров хонадонига ҳам уюштирилди.

Маълумки, кексаларни эъзозлаш, уларга иззат-икром кўрсатиш халқимизнинг асрлар оша қийматини йўқотмай келаётган фазилатларидан биридир. Мана шу миллий қадрият бугун давлатимиз сиёсатида ўзининг яққол ифодасини топмоқда. Уйчи туманининг Овчибулоқ МФЙда яшовчи, бир неча йиллардан буён пиллакорлик қилиб келаётган, айни вақтда тўқсон ёшни қаршилаган Ҳамрохон ая Турғунова, Наманган шаҳридаги Яккасада   МФЙда истиқомат қилувчи, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб, кексалик гаштини сураётган салкам юз ёшли Ҳамидахон ая Нурматова, 106 ёшли Халчахон ая Жалиловаларнинг хонадонларидаги йўқлов тадбирларидан пиру бадавлат нуронийларнинг бошлари осмонга етди. Улар шукроналар айтиб, дуога қўл очдилар.

Ёши улуғ инсонларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига кўмаклашиш, мўътабар кексаларимизнинг оғирини енгил, умрини узоқ қилиш, уларни қадрлаш ва эъзозлаш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Байрам тадбирлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    697
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Кучкарова Феруза2021-05-25 10:08:12

"Cyril+F5"


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+