Халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки ҳақида жуда муҳим янги маълумотлар юз очди

10.05.2021, 16:27

Халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки ҳақида жуда муҳим янги маълумотлар юз очди

Иккинчи Жаҳон уруши даҳшатлари ҳақида кўп эшитганмиз, ойнаи жаҳон орқали намойиш этиладиган кинотасмаларда томоша қилганмиз. Айниқса, ҳар йили 9-май санаси арафасида хотира ва қадрлаш тадбирлари янада кенг амалга оширилади. Куни кеча ҳам Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғидаги амфитеатрда байрам тадбири бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги билан барча фахрийларни, бутун халқимизни табриклади. Шунингдек тадбирга ва жойлардаги студияларга келган уруш ва меҳнат фахрийлари билан дилдан суҳбатлашди.

Ҳар гал тарихнинг шу саҳифалари юз очганда халқимиз учун янги, чуқурроқ маълумотлар кераклигини ҳис қиламиз.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан илгари ёпиқ бўлган архив ҳужжатларини, илмий жамоатчилик учун маълум бўлмаган материалларни ўрганиш ишлари амалга оширилгани бу борада жуда кўплаб масалаларга ойдинлик киритганини фахр билан айтиш зарур. Албатта, изланишларда собиқ Иттифоқ республикалари ва чет эллардаги архив ташкилотлари, музейлар ва фондлар, тарихчи олимлар ва мутахассислар, кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик кучайтирилди. Мазкур илмий изланишлар натижасида эса халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки ҳақида, қаҳрамон аждодларимиз тўғрисида жуда муҳим янги маълумотлар юз очди.

Чунончи, шу кунга қадар юртимиз аҳолисининг 1 миллион 500 мингга яқини урушда иштирок этган, деб ҳисобланар эди. Изланишларда аниқланган янги маълумотларга кўра, Ўзбекистондан 1 миллион 951 мингга яқин киши урушга сафарбар этилган. Шунингдек, ўша даврда “қулоқ” сифатида бошқа ўлкаларга сургун қилинган 59 мингдан ортиқ ватандошимиз ҳам ҳаракатдаги армияга сафарбар этилгани маълум бўлди. Илгари 396 минг нафар Ўзбекистон фуқароси урушда ҳалок бўлган, деб айтиларди. Аслида бу рақам 538 мингдан зиёд бўлган. Бундан ташқари, фронтда бедарак йўқолганлар ҳақидаги маълумотлар ҳам тўлиқ эмасди. Ҳозирги вақтда 158 мингдан кўпроқ ҳамюртимиз урушда бедарак кетгани аниқланди.

Қаранг, буюк халқимиз қанча йўқотиш ва азобли айрилиқларга дучор бўлган экан. Чуқур ўрганилмаганлик оқибатида қанча рақамлар нотўғри кўрсатилиб келинган. Давлатимиз раҳбарининг эзгу ташаббуслари эса мана шунча ноаниқликларга чек қўйди, мана шундай бебаҳо ҳақиқатни юзага чиқарди.

Бизни эса мана шу рақамларнинг ўзиёқ доимо мустақилликнинг қадрига етишга, эркин ва фаровон ҳаётимизни асрашга, ҳар қадам ҳушёрликни қўлдан бермасликка ундайверади.

Бахтиёр ТУРДИЕВ,

O’zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати

  • Кўрилди
    534
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-05-20 08:35:54

Мана вакт утгани сари хурматли ветеран оталаримиз уруш катнашчилари ва уруш даврида тылда хизмат килган опа ва оталаримиз сони камайиб бормокда. Юртимиз тинчлиги йулида хизмат килган ватанимизни тинчлиги ва асойишталигини таъминлашда фидойилик курсатган хурматли инсонларни канчалик ардокласак арзийди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+