Масала қонун доирасида ва холисона ечим топиши тарафдоримиз

15.05.2021, 16:32

Масала қонун доирасида ва холисона ечим  топиши тарафдоримиз

Андижон шаҳар прокуратураси халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашига депутат Шуҳратбек Каримовни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида тақдимнома киритганини ташвиш билан қабул қилдик.

Шуҳратбек Каримов 2019 йили O‘zLiDePдан халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашига депутат этиб сайланган.

Ўз навбатида биз Кенгаш мазкур масалани синчиклаб, ҳар томонлама ўрганиб чиқиши ҳамда мутлақо холис ва адолатли йўсинда ҳал қилиши, ўз позициясида собит бўлишига ишонамиз. Зеро, халқ ишонч билдирган вакиллар бунинг учун етарли билим ва фазилатларга эга.

Қолаверса, Бош Қонунимизга кўра барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, Қонун олдида тенгдирлар. Биз ҳар бир шахс хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат амалдаги қонунчиликка мувофиқ баҳоланиши тарафдоримиз.

Партия воқеалар ривожини диққат билан кузатиб боради.

O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

  • Кўрилди
    324
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+