Тошкент вилоятида томорқадан фойдаланиш бўйича водийлик деҳқонлар тажрибаси ўрганиляпти

16.05.2021, 10:53

Тошкент вилоятида томорқадан фойдаланиш бўйича водийлик деҳқонлар тажрибаси ўрганиляпти

Давлатимиз раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига мувофиқ Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари секторлар ва маҳалла фаоллари билан биргаликда маҳаллабай ва хонадонбай юриб, амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.

Жумладан, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш борасида тажриба алмашиш мақсадида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан 60 нафар тажрибали “Намунали томорқачи”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Илғор фермер” кўкрак нишонлари билан тақдирланган уста деҳқонлар таклиф этилди.  

Мутахассислар  Қибрай туманида 22 та МФЙ, Зангиота туманида 14 та, Ўрта Чирчиқ туманида 5 та ва Юқори Чирчиқ туманида 2 та маҳалла фуқаролар йиғинларида тажрибали деҳқон ва томорқачилар билан бирга томорқа маданиятини ошириш бўйича кўргазмали семинарлар ташкил этиш режалаштирилган. Унда кенгаш томонидан қишлоқ хўжалигига оид чоп этилган 3 мингта қўлланма китоблар тарқатилиши кўзда тутилган.  

Шунингдек, ушбу тажриба алмашиш жараёнида водий вилоятларидан келтирилган 35 минг туп, Тошкент вилоятидаги “Томорқа хизматлари” МЧЖлар орқали 50 минг тўп помидор, булғор қалампир, аччиқ қалампир, бақлажон, карам кўчатлари ҳамда 1 тонна 800 килограмм сабзавот  уруғлари экиш учун захира қилинди.

Хусусан, Қибрай туманидаги “Жарбоши”, “Миришкор”, “Чинор”, “Геофизика”, “Дўстлик”, “Боғишамол”, “Мевазор”, Зангиота туманидаги “Чорбоғ, “Жалойир”, “Хонободтепа”, “Қорасув”, “Сохибкор”, Ўрта Чирчиқ туманида “Бектемир”, “Янгихаёт”, Юқори Чирчиқ туманидаги Гулбоғ, Йикота маҳаллаларида кўргазмали семинарлар ташкил этилди.

Унда водий вилоятларидан келган уста деҳқонлар, тажрибали томорқачилар, Томорқа хизмати корхонаси раҳбарлари, маҳалла раисилар хамда томорқа ер эгалари иштирок этиб, маҳалла аҳолиси билан деҳқончилик сир-асрорлари борасида тажриба алмашиб, ўзларининг тажрибалари ҳақида гапириб берди.

— Мазкур саъй-ҳаракатлар аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишига ёрдамлашади,  — дейди Юқори Чирчиқ тумани Фермерлар Кенгаши раиси Қудратилла Мирзаев. — Ўрганишлар давомида аниланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Фуқаролар мавсумда ерга кўпроқ сабзавот экишига ҳаракат қиламиз. Етиштирилган маҳсулотлар билан оила рўзғори таъкидланади.

Ишчи гурух аъзолари жойларда 467 та аҳоли хонадонларида бўлиб, 16 минг сабзавот кўчатлари, 280 кг сабзавот уруғлари тарқатилган ҳолда эктириш жараёнлари кўрсатиб берилди. Шунингдек, 31 та хонадондаги 42 сотих томорқа ер майдони “Томорқа хизмати” корхоналари томонидан мотокултиваторлар билан хайдаб берилди.

Мазкур маҳаллалар асосан “Бир маҳалла-бир маҳсулот тамойили” асосида мева-сабзавотчиликка ихтисослашганидан келиб чиқиб, асосан 3-5 сотихли интенсев боғ, 1-2 сотихли ихчам иссиқхоналар, асаларичиликни ривожлантириш ва паррандачиликни ташкил этиш бўйича тушунчалар берилди.  

Шунингдек, махаллаларнинг аҳоли гавжум масканларида “Дала дўконлари”ни ташкил этиш ҳамда туманнинг 4 та секторида ташкил этиладиган “Томорқа хизмати” МЧЖларнинг моддий-техник базасини мустахкамлаш борасида Кенгаш ҳузуридаги Жамғарманинг маблағлари орқали молиявий кўмак бериш бўйича тушунчалар берилди.

Тажриба алмашиш жараёнларида экиш ишлари суст ташкил этилган маҳаллалар ва хонадонлар аниқланса, уларнинг рўйхатларни илова қилган ҳолда аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича туманнинг тегишли секторлари раҳбарлари билан ҳамкорликда ишлар давом эттирилади.

А. Мусаев, ЎзА

  • Кўрилди
    272
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+