Биз "ваъда берилди, айтилди-қўйилди", — деб ўйлаган эдик. Аммо депутат сўзининг устидан чиқди

17.05.2021, 09:16

Биз

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 54-Норин сайлов округидан сайланган Зафаржон Худойбердиев жорий йилнинг 1 май куни Норин туманидаги 16-мактаб педагогик жамоаси билан таълим сифатини ошириш бўйича учрашув ўтказган эди. Ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот чоғида мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Гулнора Абдураҳмонова ўқув даргоҳида "Ўзбек тилининг изоҳли луғати" йўқлиги, ўқувчиларга тилимизнинг асл ҳолатини ўргатиш учун бу қўлланма ниҳоятда зарур бўлаётганини айтади. Депутат бунга жавобан ёш ўқитувчига ушбу китобни совға қилишга ваъда беради.

Орадан кўп вақт ўтмай З.Худойбердиев сўзининг уддасидан чиқди. У бугун мактабга бориб, муаллимага 5 томли "Ўзбек тилининг изоҳли луғати"ни топширди.

— Биз "ваъда берилди, айтилди-қўйилди", — деб ўйлаган эдик, — дейди Г. Абдураҳмонова. — Депутатимизга катта раҳмат.

Ўқитувчи китобларни қабул қилиб олар экан, қувончини, берилган ваъда бунчалик тез бажарилишини кутмаганини яширмади ва ўқувчилари томон ошиқди.

  • Кўрилди
    537
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+