O'zLiDeP тинчлик тарафдори
17.05.2021, 14:50

O'zLiDeP, унинг тарафдорлари ва фаоллари Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескинлашувидан хавотирда. Партиямиз Фаластин-Исроил томонларини зўравонлик ҳаракатларига чек қўйишга, вазиятни янада кескинлаштиришдан сақланишга ва қон тўкилишига йўл қўймасликка чақиради.
O'zLiDeP Қуддусдаги муқаддас жойларга ҳурмат кўрсатилишини таъминлаган ҳолда, низони фақат сиёсий-дипломатик воситалар билан тартибга солиш бўйича тегишли чоралар кўриш лозим деб ҳисоблайди. Умуман, Фаластин-Исроил муаммосини халқаро меъёрларга мувофиқ, БМТ Хавфсизлик кенгашининг аввал қабул қилинган резолюциялари ва “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал қилиш лозим.
O'zLiDeP матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлади
21.09.2023, 09:49
-
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси: халқимиз орзу-умидлари рўёбига хизмат қилувчи ҳаётий ҳужжат
13.09.2023, 15:37
-
Ўзбекистон – Озарбайжон: дўстлик ва қардошлик алоқалари янада кенгаяди
25.08.2023, 17:16
-
Тадбиркорлик ривожини янада юксак босқичга кўтариш – устувор вазифамиздир
21.08.2023, 09:49
-
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти ўз лавозимига киришди
14.07.2023, 14:52
Фикрингизни қолдиринг