Депутатлар сайловчиларга берган ваъдасини бажарди

17.05.2021, 16:59

Депутатлар сайловчиларга берган ваъдасини бажарди

Яқинда Бухоро туманида маҳаллий Кенгаш депутатлари сайловчилар билан учрашганида аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар ўртага ташланиб, улар ҳақиқатдан ҳам кўпдан буён  ечимини кутаётгани алоҳида таъкидланганди. Ана шу муаммоларнинг энг асосийси сифатида таъмирталаб йўлларни асфальтлаштириш айтилганди.

O'zLiDeP депутатлари бу иш ижобий ечим топиши учун вазиятни обдон ўрганишди. Тегишли ташкилотлар билан боғланиб, мавжуд ҳолатни тушунтириб, муҳими, халқнинг ҳақли эътирозидан келиб чиқиб, М-37 йўлининг 1200 метр узунликдаги қисмини мазкур ишга масъул ташкилотлар кўмагида асфальтлаштириш ишларини бошлаб юборишди.  Хўжаработ қишлоғи ҳудудидаги аҳоли муборак ойда қилинаётган бу савобли амалдан миннатдор бўлиб, O'zLiDeP депутатлари фаолиятини ижобий баҳолашмоқда.

–Қишда лой, ёзда чангу тўзон йўлдан юриш амри маҳол эди.  Шу йўлдан болаларимиз мактаб, боғчага борар, уйга қайтишда усти бир аҳволда келарди. Йўналиш таксилари эгалари эса тез-тез автоэҳтиётқисм алмаштиртиришга мажбур эди.  Худога шукр,  вилоят, туман Кенгашлари депутатларимиз бирлашиб,  шу муаммомизни ҳал қилишди  - дейди Гулшанобод МФЙ маслаҳатчиси Солиҳа Темирова хурсандчилигини яширолмай.  –  Яна бир томони, айнан шу йўлдан аҳоли 6–сон Поликлиника ва Тез тиббий ёрдам марказига қатнарди. Қишда машиналар ботиб қолиши ёки ёздаги чанг шу кўчада истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларигача киришини айтмасам ҳам бўлади.

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1091
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+