“Ёшлар дафтари”га киритилган қўрғонтепаликлар депутат кўмагидан мамнун

17.05.2021, 17:11

“Ёшлар дафтари”га киритилган қўрғонтепаликлар депутат кўмагидан мамнун

Мафтунахон Холдарова Қўрғонтепа тумани, “Жомий” маҳалласида истиқомат қилади. “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган. Қўлди яхшигина ҳунари бор. Тикувчиликни ўрганганига анча вақт бўлди. Бироқ етарли шарт-шароити, имконияти бўлмагани боис фаолиятини йўлга қўя олмай ҳалак.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлигига мазкур маҳаллани ўз ичига олган “9-Жомий” сайлов округидан сайланган Ифтихор Жўраев томонидан “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарларига киритилган аҳоли вакиллари муаммоларини ўрганиш асносида Мафтунахон Холдаровани қийнаётган масала ҳам ижобий бартараф этилди.

-Тикув машинасига эҳтиёжим бор эди, - дейди М.Холдарова. – Бироқ харид қилишга имкониятим йўқлиги боис, қизиқишларимни юзага чиқаролмаётгандим. “Ёшлар дафтари”га киритилгач, шу муаммоим ҳал этилишига ишондим. Депутатимизга раҳмат, уларнинг кўмаги билан 30 миллион сўм кредит маблағи эвазига 7 хил жамланмаси билан замонавий тикув машинаси олиб берилди.

Мазкур амалий ёрдам туфайли М.Холдарова тикувчиликни йўлга қўйди, оиласига даромад кира бошлади. Асосийси, унинг келгусида “Ёшлар дафтари”дан чиқарилишига эришилади.

Хурриятхон АБДУРАСУЛОВА,

O’zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    791
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+