Депутатлар наманганлик эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди

17.05.2021, 17:12

Депутатлар наманганлик эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашидан сайланган депутатлар ўз сайлов окрукларидаги қийналган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан доимий хабар олиб туришади. Сайловчилар ҳам халқ вакилларидан мамнун.

Маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ўз анъанасини давом эттирган ҳолда сайлов округи ҳудудидаги эхтиёжманд хонадонлардаги кексалар, ногиронлар ва беморлар ҳолидан хабар олишди.

Халқ вакиллари 40 та хонадонга озиқ-овқат ва совғалар тарқатди. 3 нафар беморга даволаниши учун моддий кўмак кўрсатилди.

Бу каби эзгу амаллар давом этмоқда.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    385
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-05-20 08:32:11

Депутатларимиз фаоллиги хар биримизни кувонтиради. Халкимиз учун энг мухими, уларнинг холидан хабар олиб яшаш шаройтлари билан танишиб сухбатлашса албатта депутатларга хурмат ошади ва янада яхши яшашга харакат килади. Депутатларимиз оркали янги конунлар карорларнинг мазмуни ва мохиятини тушиниб етади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+