O`zLiDeP чироқчилик аёллар ўртасида спортни кенг тарғиб қилмоқда

17.05.2021, 17:15

O`zLiDeP чироқчилик аёллар ўртасида спортни кенг тарғиб қилмоқда

O`zLiDeP Чироқчи туман Кенгаши ва тумандаги  2- Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби  томонидан “Кўкдала” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аёллар ўртасида спортнинг шахмат-шашка, енгил атлетика , кураш ,теннис, арқон тортиш ва волейбол турлари бўйича  мусобақа ўтказилди.

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ўртасида тузилган меморандум ижроси доирасида “Спортни сев ва спорт билан яша” шиори остида ташкил этилган бу беллашувларда 200 нафардан зиёд хотин-қиз фаол иштирок этди.

-Аёллари соғлом юртда қут-барака бўлади,- дейди  O`zLiDeP вилоят кенгаши "Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Гулбаҳор Тўраева. – Чунки аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва салоҳияти юксак бўлса, барча соҳаларда муваффақиятларга эришилади. Бунинг учун эса аёл соғлом ва ҳар томонлама фаол бўлиши лозим. Бугунги мусобақадан кўзланган асосий мақсад ҳам хотин-қизлар ўртасида спортни кенг тарғиб этиш ва уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган.

Қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтган беллашувларда ҳудуддаги мактаб ўқитувчилари, боғча тарбиячилари ҳамда тиббиёт ходимларидан ташкил этилган жамоалар ғолиблик учун астойдил кураш олиб боришди. 

Тадбир сўнгида мусобака ғолиблари O`zLiDeP вилоят Кенгашининг ҳамда 2-БУСМнинг  дипломлари , эсдалик совғалари билан такдирландилар.                                                                                                                                                                

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    158
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-05-18 09:03:51

Спорт соглик гарови- шундай экан хар биримиз соглом турмуш тарзини, соглом жамиятни соглом фарзандларни тарбия килиш учун мунтазаам равишда спорт билан шугулланиб боришимиз зарур


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+