Партия етакчиси Фурқат туманида “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими фаолиятини ўрганди

19.05.2021, 15:55

Партия етакчиси Фурқат туманида “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими фаолиятини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, OʼzLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларининг фаолияти билан танишиш, уларга амалий кўмак бериш ва Президентимиз раҳбарлигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишларида тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар бериш, жойларда “маҳаллабай” тизимида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлди.

Даставвал Фурқат тумани ҳокимлигида фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш, томорқадан самарали фойдаланиш, ўзлаштирилмаган ерларни ўзлаштириш масалалари бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Туман ҳокими Жаҳонгир Жумановнинг эътироф этишича, бугунги кунда туманда 119 минг 300 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шулардан “темир дафтар”га 271 нафар, “ёшлар дафтари”га 642 нафар, “аёллар дафтари”га 17 нафар фуқаро киритилган. Бугунги кунда бу фуқароларни ушбу дафтарлардан чиқариш мақсадида имтиёзли кредитлар бериш, кооперциялардан ер майдонлари ажратиш, тикув машиналари, мотокультуватор ва экинларни дорилаш мосламалари берилиши ҳисобига уларнинг бандлиги таъминланаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Шундан сўнг Актам Ҳаитов тумандаги тадбиркорлик субъектлари ва томорқачилик борасидаги ишлар билан яқиндан танишди.

Шоҳсултон Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    945
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қўзиева Зулфира2021-05-21 11:35:09

OʼzLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларининг фаолияти билан танишиб, уларга амалий кўмак беришдан чарчаманг


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+