“Ишбилармон аёл “кўрик-танловининг Конимех туман босқичи ғолиблари аниқланди

21.05.2021, 16:43

“Ишбилармон аёл “кўрик-танловининг Конимех туман босқичи ғолиблари аниқланди

"Ишбилармон аёл" кўрик танлови Конимех туман босқичи сайёр шаклда ўтказилди. Танловга туманнинг ҳар томонлама тадбирли, ўз ишининг устаси бўлган маҳоратли ишбилармон аёллар жалб этилди.

Бир-биридан чевар, бир-биридан ҳунарли Конимех аёлларининг салоҳиятини  ЎзЛиДеП Конимех туман бўлими ходимлари, туман Савдо -саноат Палатаси вакиллари, Ҳунармандлар уюшмаси Конимех туман бўлими мутахассислари ҳамда Хотин-кизлар тадбиркорлик маркази тренирлари кўриб чиқишди.

Олис ҳудудларни эътибордан қочирмаслик мақсадида туман марказидан 50 км узоқликда жойлашган Зафарабод шаҳарчасидаги 2 нафар тадбиркор аёллар фаолияти ҳам ҳакамлар томонидан жойига бориб ўрганилди.

Кўрик-танлов низомига ва талабларига қатъий риоя этилган ҳолда, танлов ғолибаси этиб, ёш ишбилармон аёл Х. Бобоева тикувчилик йўналиши бўйича вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Конимех туман “Бирлик” маҳалласи Нурафшон кўчасида истиқомат қилиб келаётган Х.Бобоева миллий либослар, нақшинкор кўрпа-тўшагу, ёстиқлар, келин сарполари учун қутилар ва қорақалпоқча, козоқча нақшлар туширилган 20 хилдан зиёд кийим-кечаклар тикади.

Бундан ташқари Хуршидахон икки нафар шогирдига ҳунар ўргатииш баробарида қўшни Қозоғистон давлатига ҳам маҳсулот чиқаради. Шунингдек, ўзи шахсий маблағига ташкил қилган “Ғиёс Учқун келажаги” оилавий корхонасини ҳам юритади.

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    606
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+