Партия фаоллари Нуротада имконияти чекланган ўқувчилар ўртасида танлов ўтказди

24.05.2021, 17:02

Партия фаоллари Нуротада имконияти чекланган ўқувчилар ўртасида танлов ўтказди

Нурота туманидаги 42-умумтаълим мактабида ўтказилган имконияти чекланган болалар иштирокидаги “Мафтункор ранглар жилоси” танлови тоза тасаввурларини чизгиларга тўкаётган  муҳташам қалблар билан рўбарў қилди бизни.

Нурота туман Халқ таълими бошқармаси, туман маънавият бўлими ҳамда O'zLiDeP Нурота туман кенгаши ҳамкорликда ташкил этган танловга  тумандаги барча имконияти чекланган ўқувчиларнинг иштироки таъминланди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари М. Истамова ҳамда Т.Ражабовлар кўрик-танлов қатнашчилари учун совға-саломларни ўз ҳисобларидан ташкил қилишиб, тадбирга ҳомийлик қилишди.

Шу куни 20 нафардан ошиқ болалаларнинг ижодий ишлари кўрилди, улардаги  тасвир ва тасаввурнинг кенглиги таққосланди.

Жисман шикаста бўлишса-да, руҳан тетик ёш мусаввирлар келажаклари ҳақидаги орзуларини, бугуннинг қадрдон туйғуларини рангларга солишди.

“Бу—менинг қуёшим!”, - деди улардан бири ўзи чизган суратни тасвирлай туриб.

Тадбир якунида Халқ депутатлари Навоий вилояти  депутатлик гуруҳи раҳбари М.Эшниёзов сўзга чиқиб, бўлажак рассомларга давлатимиз ва жамиятимизнинг юксак ишончи борлигини таъкидлади.

“Мафтункор ранглар жилоси” танловининг Нурота туман босқичида ўз юртига муҳаббат, атроф-муҳитга эътибор ва самимиятга эътиқод ғалаба қилди.

Нур сочар қуёшни ўзиники билган, эртанги кундан чароғонлик ахтараётган болалар учун тадбир якунида “бир пиёла чой” ҳам ташкиллаштирилди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    361
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+