Томорқачилик мактаби тарғиб қилинди

24.05.2021, 17:19

Томорқачилик мактаби тарғиб қилинди

Қўштепа туманида аҳоли томорқаларидан янада самарали фойдаланиш бўйича бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий семинар ташкил этилди.

Унда O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаш раиси ўринбосари, «Фермер ва томорқачи» газетаси бош муҳаррири Аҳмадали Тешабоев, O'zLiDeP Қўштепа тумани Кенгаши, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Қўштепа тумани кенгаши, ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини раисининг томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари, аграр соҳа мутахассислари қатнашди.

Қўштепа  тумани Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган семинарда картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига томорқа ерларидан янада самарали фойдаланиш, томорқа ерларидан бир йилда 3-4 марта юқори сифатли ҳосил олишга эришиш, маҳсулотларни сақлаш, ташиш ва сотиш, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий тупроқ-иқлим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги юқори маҳсулдорликка эга селекция навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш ва бошқа вазифалардан келиб чиқадиган топшириқларни бажаришда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича  масъуллар  аҳолига кенг тушинтириш ишларини олиб бориди.

Семинарда бу амалий ишларни барча МФЙларда оммалаштириш бўйича тавсиялар берилди.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    452
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+