Томорқа даромад манбаи

25.05.2021, 16:17

Томорқа даромад манбаи

Сирдарё вилояти Оқолтин туманида кейинги йилларда томорқа ерлардан унумли фойдаланиб, омилкорлик ортидан яхши даромад олаётган хонадонлар сони ортмоқда. Бунда O’zLiDeP Оқолтин туман Кенгаши томонидан тизимли ишлар асосида аҳоли шароити ўрганилиб, мурожаатлар бўйича тегишли ёрдамлар кўрсатилаётгани муҳим омил бўлмоқда.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлим мудири, партиянинг туман Кенгаши ходимлари, туман Кенгаши депутати Қимматой Бердиёрова ҳамда партия фаоллари билан биргаликда тумандаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини “Юртсевар” кўчасида яшовчи Хилола Махсудова хонадонида бўлди. Хонадон эгаси 2020 йил ўз ҳисобидан 230 миллион сўм маблағ сарифлаб томорқасидан 12 сотихли иссиқхона ташкил этган бўлиб, ҳозирда мазкур иссиқхонанинг 6 сотихида бодринг ва кейинги 6 сотихида булғор қалампири етиштирилмоқда.

– Ишсизлигим туфайли ўз томорқамдан иссиқхона ташкил этдим, — дейди Хилола Махсудова. –Иссиқхонада оиламизнинг 4 нафари иш билан банд. Ҳозирда 2 200 тубдан зиёд бодринг ва 2 500 тубдан зиёд булғор қалампири кўчатларини экканмиз. Экинлар томчилатиб суғориш тизими асосида озиқлантирилмоқда. Бодрингнинг ҳосилдорлиги яхши, ҳар куни бозорга 100-110 килограмм маҳсулот чиқаряпмиз. Яқин кунларда булғор қалампири ҳам пишиб етилади.

 Ишчи гуруҳ аъзолари “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини “Боғ” кўчасида истиқомат қилувчи Моҳира Ғойибназарованинг иссиқхонаси билан яқиндан танишдилар. Моҳира опа ўз хонадонидан 2018 йилда туман банкидан
20 млн.сўм кредит олиб 2 сотихли иссиқхона ташкил этганди. Хозирда лимонарияга 50 тубдан зиёд лимон кўчатлари экилган. Ундан ташқари 5 нафар оила аъзолари билан биргаликда миллий таомлар ошхонаси, балиқчилик ҳамда паррандачилик билан шуғулланиб келмоқда. Тадбиркоримиз бу йилги оилавий даромадини 50 млн.сўмга етказиш ниятида.

Ишчи гуруҳ аъзолари “Ахиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мўтабар Қурбонова хонадонида бўлишди. Уй бекаси 2007 йил ўз хонадонидан 3.5 сотихли иссиқхона ташкил этиб помидор, бодиринг ва бошқа маҳсулотлар етиштириб келмоқда. Ҳозирда оилавий 4 киши иссиқхонада меҳнат қилиб даромад олишмоқда. Ундан ташқари 12 сотихли томорқасида анор, ёнғоқ, олма, гилос дарахтлари етиштирган.

Насиба Рустамова

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги,

жамиятдаги ўрни ва

мавқеини ошириш бўлим мудири

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    622
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+