Депутатлар гулистонлик тадбиркорларнинг муаммоларини ўз назоратига олди

25.05.2021, 16:19

Депутатлар гулистонлик тадбиркорларнинг муаммоларини ўз назоратига олди

O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми ташкил этилди. Форумда O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши бўлим мудирлари,  вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бош бошқармаси, Марказий банк вилоят бошқармаси, Гулистон шаҳар ДСИ, вилоят божхона бошқармаси ходимлари, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик қилиш истагини билдирган аҳоли вакиллари иштирок этди.

Форумда вилоят божхона бошқармаси тўловлар бўлими бошлиғи Б.Масейтов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда бу тизимда тадбиркорликни ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилганлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, божхона расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнида ҳалол фаолият олиб бораётган тадбиркорларга енгилликлар берилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёз ва қулайликлар хусусида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот бериб ўтди.

Йиғилиш давомида тадбиркорлар томонидан кредит олиш, солиқ имтиёзлари, ер ажратиш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш тартиби, пазандачилик, тикувчилик каби соҳалар билан шуғулланиш тартиблари, шунингдек, ишга жойлаштириш каби масалаларга оид саволларга мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.

Гулистон шаҳар “Намуна” маҳалласида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ЯТТ М.Джиянова банкдан онлайн кредит олиш учун ариза юборганини, афсуски, банк томонидан мижозга бир ярим ойда кредит ажратилиши юзасидан жавоб берилганини айтди.

Марказий банк вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи А.Холдоров ушбу масала бўйича гапириб, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинаётганлиги, ушбу платформада кунига 15 та лимит орқали амалга оширилиб келаётганлиги ҳақида тушунча берди.

Бу масалаларда депутатлар тегишли ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Форумда тадбиркорларнинг банк кредит ва шу каби кўплаб мурожаатларини ижобий ҳал этилиш масаласи назоратга олинди.

Форум давомида партиянинг сайловолди дастури лойиҳасига ҳам тадбиркорлар томонидан аниқ таклифлар билдириб ўтишди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    533
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+