Сайловолди жараёнларда сизнинг ўрнингиз муҳим!

25.05.2021, 16:22

Сайловолди жараёнларда сизнинг ўрнингиз муҳим!

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг сайловолди дастур лойиҳаси бўйича партия аъзоларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини ўрганиб чиқиш, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилиш мақсадида Тошкент вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан муҳокама йиғилишлари ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Давра суҳбатлари давомида мамлакат тараққиётини янги босқичга кўтариш йўлида ўз олдига буюк мақсадни қўйган Янги Ўзбекистонда Президент сайлови янги миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга амал қилинган ҳолда ҳамда демократик тамойиллар асосида бутунлай янгича муҳитда ўтишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

O'zLiDePдан кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди платформаси лойиҳаси бўйича иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларнинг ҳар бир таклифлари инобатга олинмоқда.

Жумладан, Нурафшон шаҳрида маданий-маърифий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган маданият мажмуасини қуриш, Ўрта Чирчиқ туманида Кичик саноат зонасини ташкил этиш, Зангиота туманида логистика паркини ташкил этиш, Юқори Чирчиқ, Бўка туманлари ва Бекобод шаҳарида технопарк ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларини тадбиркорларга сотишнинг содда ва шаффоф механизмларини жорий этиш, Қуйи Чирчиқ туманида шолиини қайта ишлаш корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш, Чиноз, Оққўрғон, Оҳангарон туманида янги механизм асосида боғ барпо этиш ва аҳоли учун қўшимча иқтисодий имкониятларни яратиш, Оҳангарон ва Паркент туманларида лалми, яйлов ер майдонларини ўзлаштириш ҳисобига донли, мойли, дуккакли, доривор, шафран ва озуқа экинлари етиштириш, Бўка, Бекобод, Чиноз ва Оҳангарон туманларида қишлоқ хўжалиги техника парки ва илмий марказини ташкил этиш, пахта тозалаш корхонаси, ип-калава, трикотаж, тиббий ниқоб ва кийимлар ишлаб чиқариш, донни қайта ишлашни йўлга қўйиш, Қуйи Чирчиқ, Бўстонлиқ, Бўка ва Чиноз туманларида пиллачилик кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш, томорқачиликни ривожлантириш Миллий марказини ташкил этиш, аҳоли хонадонларига комплекс хизмат кўрсатувчи томорқачилик кластерини ташкил этиш, “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида аҳоли томорқаларида булғор ва аччиқ қалампир, дуккакли экинлар экиш каби таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    493
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+