Муҳим сиёсий жараёнларга тайёргарлик

26.05.2021, 17:47

Муҳим сиёсий жараёнларга тайёргарлик

Шу кунларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси жорий йилда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик олиб боряпти. Президентлик сайловида партиядан кўрсатиладиган номзоднинг Сайловолди дастури лойиҳасини ишлаб чиқишга киришган.

Шунингдек, номзоднинг сайловолди дастурини пишиқ, пухта қилиб тайёрлаш, сиёсий партияларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва модернизация жараёнларига бўлган муносабати, фикр – мулоҳазаларини атрофлича ўрганиб, партия депутатлари, партия “Ёшлар қаноти” ва Аёллар қаноти” фаолллари, БПТ раислари, тадбиркорлар, фермерлар, интелектуал мулк соҳиблари  ва кенг жамоатчиликдан таклифлар олинмоқда.

 O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида сайловолди дастурни ишлаб чиқиш бўйича ташкил этилган экспертлар гуруҳига тақдим этиб борилмоқда.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонида ҳам жойларда тарғибот тадбирлари ташкил этиляпти. Шундай тадбирлардан бири Самарқанд туманидаги “KAMELOT PLYUS” оилавий корхонасида ва  O’zLiDeP  вилоят Кенгашида партия масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркорлар, фермерлар ўртасида сайловолди дастур муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Баҳс-мунозараларга бой бўлган давра суҳбатларида вилоят Кенгаши депутатлари ва тадбиркорлар томонидан сайловолди дастурининг барча йўналишларида  таклифлар ўртага ташланди.

Бугунги кунгача 24 та сайловолди тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, 159 та таклифлар келиб тушган бўлиб, шундан ташкил этилган экспертлар гуруҳига 49 та асослантирилган таклифлар тақдим этилди.

Жойларда номзоднинг сайловолди дастурига бағишланган тадбирлар, давра суҳбатлари давом этмоқда.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    689
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+