Тойлоқда тажрибали томорқачилар тажрибаси оммалаштирилди

26.05.2021, 17:48

Тойлоқда тажрибали томорқачилар тажрибаси оммалаштирилди

O`zLiDeP Тойлоқ тумани кенгаши Фермер, деҳқон хўжалик ва томорқа ер эгалари кенгаши Тойлоқ тумани бўлими билан ҳамкорликда тумандаги Таллиота маҳалласида томорқачилик билан шуғулланиш истагини билдирган фуқаролар ва уюшмаган ёшлар учун семинар ташкил этди.

Таъкидлаш керакки, Тойлоқда “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида ихтисослашаётган маҳаллалар кўп. Шулардан бири - Таллиота маҳалласи. Бу ерлик аҳоли асосан кўчатчилик билан шуғулланади. Шу жиҳатдан семинар учун бу манзил бежиз танланмади.

Семинар маҳалланинг тажрибали томорқачиларидан бири Саидамир Бакировнинг хонадонидан бошланди. Ўн йиллик тажрибага эга Саидамир ака томорқасида 10 сотихлик иссиқхона ташкил этиб, кўчатчилик билан шуғулланиб келмоқда.

- Иссиқхонада бир йилда тўрт марта экин экаман, - дейди Саидамир ака. – Уч марта сабзавот уруғларини экиб, кўчат етиштирамиз, тўртинчисига эса булғор қалампири, сабзи ёки бодринг экиб, ҳосил оламиз. Бир йилда 100 миллионга яқин даромад оламан.

Айни дамда Саидамир аканинг иссиқхонасида Германия давлатидан олиб келинган серҳосил кечки карам кўчатлари парвариш қилинмоқда. Унинг айтишича, карамнинг бу навига талаб юқори бўлганлиги сабабли, вилоятимизнинг турли туманларидан буюртмалар тушмоқда.

Семинар иштирокчилари тажрибали томорқачи билан суҳбатлашиб, иссиқхона борасида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    430
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+