Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида 20 га яқин мурожаатлар ўрганилди

27.05.2021, 16:23

Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида 20 га яқин мурожаатлар ўрганилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал демократик партияси, Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ва Бош Вазир қабулхонаси туман бўлими билан ҳамкорликда "Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти" форуми бўлиб ўтди.

Мулоқот жараёнида ҳудуд тадбиркорлари ва фуқароларининг 20 га яқин мурожаатлари ўрганилиб, айримлари шу ернинг ўзида ҳал этилди. Хусусан, Гулобод маҳалласидан фуқаро Садоқат Хушназарова нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган кичик корхонасини кенгайтириш учун, Муҳаммад Қувватов эса чорва моллари боқиш ҳаракатида юрганлигини билдириб, имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўради. Тадбиркорларга Микрокредитбанк томонидан 30 миллион сўмдан кредит ажратиладиган бўлди.

«Хосият Транс» МЧЖ раҳбари Йўлдош Қурбонов тумандан автомойка очиш учун ер майдони ажратишини сўраб депутатларга мурожаат қилди. Бош Вазир қабулхонаси мудири бу мурожаат бўйича амалий ёрдам кўрсатишини ўз зиммасига олди.

Ўзаро мулоқотлар шуни кўрсатдики, мазкур лойиҳа доирасида белгиланган тадбир ва мулоқотлар бугунги кунда ўта муҳим. Чунки депутатлик сўровлари ва назорат – таҳлил ишларини ташкил этиш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини янада ривожлантириш борасида кўтарилган масалаларнинг ижобий ҳал этилишига амалий жиҳатдан кўмаклашилади, - дейди туман Кенгаши депутати Бахтиёр Бекбоев.

Тадбир давомида кичик бизнес вакиллари, оилавий тадбиркорлар, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёллар ўз муаммолари билан тўғридан тўғри депутатларга, ҳамкор ташкилот вакилларига мурожаат қилиш имконига эга бўлдилар. Мазкур мурожаатларнинг аксар қисмига жойида ечим топилишига алоҳида эътибор қаратилди ва назоратга олинди. Баъзи муаммоли масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.

 O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    489
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+