O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” янги лойиҳага қўл урди

27.05.2021, 16:26

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” янги лойиҳага қўл урди

Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ва инновацион ғоялар асосида лойиҳалар ишлаб чиқаётган, замонавий билимларга эга ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидори ҳамда салоҳиятини тўғри йўналтиришга қаратилган “Ёш инноваторлар ва технологлар” танловини ўтказиш бўйича Республика ташкилий қўмитаси вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда танлов ҳамкорлари ва ташкилотчилари томонидан ишлаб чиқилган низом ва қўшма қарор лойиҳалари кўриб чиқилди ҳамда танлов ғолибларини тақдирлаш масалалари муҳокама қилинди.

Танлов низоми лойиҳасига мувофиқ унда 35 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, олий таълим муассасалари талаба ва тадқиқотчилари, корхоналар, муассасалалар ходимлари ўз инновацион лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин бўлади.

  • Кўрилди
    373
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+