Китоб туманида депутат ва тадбиркорлар қандай таклифлар билдиришди?

28.05.2021, 11:04

Китоб туманида депутат ва тадбиркорлар қандай таклифлар билдиришди?

Маълумки, жорий йилнинг октябрь ойида муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтади. Бу сиёсий кампанияга OʼzLiDeP Қашқадарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Партия фаоллари, депутатлар партиядан Президентликка кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди дастури лойиҳасини кўриб чиқиб, ўзларининг таклифларини билдиришмоқда.

Китоб тумани корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасида ўтказилган тадбирда Китоб тумани Кенгаши депутати Ғулом Узоқов Президентликка номзоднинг сайловолди дастури юзасидан ўз таклифларини билдирар экан, Китобда туризмни ривожлантириш учун имкониятлар кенглигини, лекин бу имкониятлардан фойдаланилмаётганини айтиб ўтди. Айниқса, Китоб туманининг тоғли ҳудудлари сайёҳлар учун осма «канат» барпо этишнинг аҳамияти катталиги, шунингдек, мусаффо булоқларимиз, арчазорларимиз ҳудудида экотуризмни йўлга қўйиш ҳақида фикрларини билдириб ўтди. Тадбиркор Аббос Амиров Китоб туманида ва бошқа ҳудудларда боксни ривожлантириш учун бокс ареналари, ринглар йўқлигини, бу борада тадбиркорларга имконият яратилса ва уларга солиқдан имтиёзлар берилса, ўз маблағи ҳисобидан улар шундай спорт иншоотларини барпо қилишини айтиб ўтди. А.Амиров фақат футбол ва волейбол майдонлари қуришга эътибор қаратмасдан, барча спорт турлари бўйича иншоотлар қуришга аҳамият қаратиш таклифини билдирди.

Тадбирда OʼzLiDeP Вилоят Кенгаши бўлим мудири Алибек Рахматов иштирок этиб, OʼzLiDeP партиясидан кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди дастурига билдирилган таклифлар юзасидан тадбиркорлар ва партия фаоллари билан қизғин мулоқот олиб борди. Тадбир иштирокчилари томонидан Президентликка номзоднинг сайловолди платформасига 10 дан ортиқ таклифлар билдирилди.

  • Кўрилди
    670
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+