O’zLiDePнинг Сайловолди дастурига 30га яқин таклифлар билдирилди

28.05.2021, 14:23

O’zLiDePнинг Сайловолди дастурига 30га яқин таклифлар билдирилди

“Жиззах аккумулятор заводи” АЖни билмаган ёки у ҳақда эшитмаган одам юртимизда топилмаса керак. Нафақат мамлакатимиздаги транспорт воситалари ишлаб чиқарадиган корхоналарга, балки баъзи хорижий давлатлардаги истеъмолчиларга ҳам ўз маҳсулотларини етказиб бераётган мазкур корхонада айни пайтда 500 нафар киши меҳнат қилади. Аҳамиятли томони, мазкур корхонада вилоят, туман халқ депутатлари Кенгашидаги O’zLiDeP гуруҳи аъзолари, шунингдек, ўз сафларига 200 нафардан ошиқ маслакдошларимизни бирлаштирган O’zLiDeP бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб боради.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов, вилоят ҳудудий партия ташкилоти раиси Эркин Холматов, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамда партия фаолларидан иборат бир гуруҳ маслакдошларимиз мазкур корхонага ташриф буюриб, у ерда амалга оширилаётган жараёнлар, ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Меҳмонлар завод ҳудудида ишчи-хизматчиларнинг бўш вақтларида спорт ва соғломлаштириш машқлари билан шуғулланишлари учун бунёд этилган спорт ва дам олиш мажмуасидаги шароитлардан жуда мамнун бўлдилар.

Тадбир давомида корхонадаги БПТ фаоллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Юзма-юз самимий мулоқот чоғида партия фаоллари сайловолди дастури лойиҳаси юзасидан кўплаб саволлар билан мурожаат қилдилар. Тадбир давомида иштирокчилар томонидан яна 30 га яқин таклифлар билдирилди.

Бўлиб ўтган бу тадбир партиямизнинг қуйи бўғини ва таянч нуқтаси ҳисобланувчи Бошланғич партия ташкилотларида маслакдошларимиз партия сайловолди платформаси лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирокларининг амалдаги намунаси бўлди.

Фарход МАМАТКУЛОВ

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Бизнес тузилмалари ва аҳоли

мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    575
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+