Косоннинг энг ишбилармон аёли аниқланди

28.05.2021, 15:41

Косоннинг энг ишбилармон аёли аниқланди

Дилрабо яқинда O`zLiDeP Косон туман Кенгаши томонидан ўтказилган  “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичида иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Бу шарафли ном эгаси бўлиш, тадбиркор сифатида элда катта обру ва эътибор топиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Дилрабо тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги ва ўзи бошлаган ишни самарасини кўрмагунча тиниб-тинчимаслиги боис ана шундай муваффақиятни қўлга киритди.

У ўзи яқиндагина “Ўринова Дилрабо” оилавий корхонасини очиб, тез тилга тушди. Ота-боболаримиздан мерос қолган қадимий гиламларнинг кўҳна нақш-нусхаларини янги тўқилаётган гиламларга кўчирди. Энг муҳими у касаначиликни йўлга қўйиб, 35 нафар қўлидан иш келадиган хотин-қиз бандлигини таъминлади. Ҳозирги кунда бу ишбилармон аёлни одамлар “ўзимизнинг тадбиркор қизимиз” дея ҳурмат билан тилга олмоқда. Партия томонидан ўзтказилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ана шундай шижоатли хотин-қизларни кашф этиш ҳамда қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда.

Танловнинг туман босқичида “Ҳамроева Холбиби” оилавий корхонаси раҳбари Х. Ҳамроева иккинчи ва “АВС Childirin” хусусий мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Фарангиз Чориева учинчи ўринни қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорлар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    878
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+