Ангренда депутатлар ёш тадбиркорлар билан мулоқот қилди

28.05.2021, 15:50

 Ангренда депутатлар ёш тадбиркорлар билан мулоқот қилди

Халқ депутатлари Ангрен шаҳар  Кенгаши депутатлари, Ангрен шаҳар  ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда Депутатлар, шаҳар ҳокимлиги ва тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Мулоқот доирасида “Ангрен тадбиркорлари - катта куч ва ёшларга кўмакдош” мавзусидаги конференция ишида Ангрен шаҳридаги йирик тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшлар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Конференцияда шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Шукурулла Маҳмудов ҳудудда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун яратилган шарт-шароитлар, шаҳардаги ишбилармонлик муҳити, инвестиция лойиҳалари тўғрисида сўз юритди.

Таъкидланганидек, шаҳар ҳудудида ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш учун имконият ҳам, салоҳият ҳам етарли. Ҳозирги кунда шаҳар миқёсида уч минг нафардан зиёд тадбиркор фаолият юритмоқда. Ёшларнинг бандлигини таъминлашда ҳудуддаги тадбиркорларнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, конференцияда “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилганлар тақдирига эътибор қаратиш, тадбиркорлик орқали уларнинг бандлигини таъминлашда тажрибали тадбиркорлар ёшларни қўллаб-қувватлашлари, уларга кўмаклашиш зарурлигига урғу берилди.

“Ором нон” МЧЖ раҳбари Раҳмон Давлятовлар ёш тадбиркорларга турли бизнес лойиҳалар ва ғоялар билан таъминлашда имкониятлар мавжудлигини ва ёшларга амалий ёрдам кўрсатиш таклифларини билдирди.

Ангрен шаҳрида "Ёшлар дафтари"га жами 2408 нафар киритилган бўлиб, ҳозирги кун ҳолатига 74 фоиз ёшларнинг муаммолари бартараф этилди, - дейди Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Азиз Парпиев. - Бундан ташқари, "Ёшлар 1+1" дастури доирасида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида 106 нафар йигит-қиз ўқитилди ва сертификатлар берилди. Хусусан, шаҳар Микрокедитбанк томонидан 24 нафар, Халқ банкидан 15 нафар ёш тадбиркорга кредит маблағлари ажратилди.

"Депутатлар, шаҳар ҳокимлиги ва тадбиркорлар" форумида партия вакиллари ва депутатлар тадбиркорликни ривожлантириш ва ёшларни тадбиркорликка ўргатиш, етарли кўникмалар олишлари учун "бизнес асослари" каби маҳорат дарсларини ташкил этиш, бизнес-ғоя, бизнес-лойиҳалар танловини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Форум қатнашчилари тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турларини кўздан кечирдилар.

O'zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    730
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+