O'zLiDePнинг сайловолди дастури лойиҳаси БПТлар иштирокида ҳам муҳокама қилинмоқда

28.05.2021, 16:07

O'zLiDePнинг сайловолди дастури лойиҳаси БПТлар иштирокида ҳам муҳокама қилинмоқда

Бевосита корхона ва ташкилотларда ишчи-ходимлар билан учрашиш, маҳалларда аҳоли билан очиқ мулоқотда бўлиш, тадбиркорлар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг қувончи ташвишлари, муаммолари билан танишиш, мавжуд камчилик ва муаммоларни партиявий воситалар билан бартараф этиш, қисқача айтганда халқ ичида бўлиш – O'zLiDePнинг одатий иш усулига айланиб улгурган.

Айни кунларда бўлиб ўтаётган ана шундай учрашувлар эса ўзгача мазмун ва моҳияти билан алоҳида ажралиб турибди, десак муболаға бўлмайди.

Сир эмас, сўнгги йилларда мамлакатимизда истиқомат қилаётган одамларнинг нафақат турмуш даражаси ўзгарди, балки уларнинг онги шуури, тушунчаси, дунёқарашида ҳам катта ўзгаришлар содир бўлди. Одамлар бугун хеч чўчимай барча масалларда ўз фикр-мулоҳазаларини дадил айтишяпти. Муаммоларни мутасаддилар олдига кўндаланг қўйиш имконига эга бўлдилар. Буларнинг барчаси – юртимизда олиб борилаётган ошкоралик сиёсатининг намунасидир. Сўнгги йилларда барча жабҳаларда қўлга киритилган ютуқларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда жорий йил октябрь ойида бўладиган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови алоҳида ўрин тутади.

Партия сиёсий платформаси лойиҳаси муҳокамаси қизғин кечаётган ушбу кунларда нафақат депутат ва фаолларимиз, балки электорат вакиллари томонидан ҳам кўплаб фикр-мулоҳазалар, асосли таклифлар билдирилаётгани фикримиз исботи. Бу эса аҳолининг юртимизда кечаётган жараёнларга, унинг келажагига бефарқ эмаслигини, сиёсий фаоллиги ошганлигини кўрсатади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов, Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти раиси Эркин Холматов, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар ва Ш.Рашидов туман Кенгаши депутатлари ҳамда партия фаолларидан иборат бир гуруҳ маслакдошларимиз иштирокида Жиззах шаҳридаги “Ултра бетон” МЧЖда ташкил этилган O'zLiDeP сайловолди платформаси лойиҳаси муҳокамасида ҳам бу ҳол яққол сезилиб турди.

Вилоятнинг барча ҳудудларида қизғин кечаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларига ўзларининг муносиб улушларини қўшишга киришган мазкур корхона фаолиятини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Бироқ, ўтган вақт давомида кундан-кунга фаолияти ривожланиб бораётган корхонада бугунги кунда 20 нафарга яқин киши меҳнат қилмоқда.

O'zLiDeP сайловолди платформаси лойиҳаси муҳокамаси чоғида иштирокчилар томонидан бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнгида мазкур корхонада Умид Асроров етакчилигида янги ташкил этилган бошланғич партия ташкилотига БПТ гувоҳномаси ҳамда партия фаолларига эсталик совғалари топширилди.

Шерзод МАМАТҚУЛОВ

O'zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    569
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+