Улуғнорлик депутатлар туман тиббиёт бирлашмаси фаолиятини ўргандилар

28.05.2021, 16:12

Улуғнорлик депутатлар туман тиббиёт бирлашмаси фаолиятини ўргандилар

Айни вақтда 105 ўринга мўлжалланган Улуғнор туман тиббиёт бирлашмасидаги 861 нафар малакали шифокорлар туманнинг жами 58 141 нафар аҳолисига хизмат кўрсатиб келмоқда. Бироқ туман тиббиёт бирлашмасида тор мутахассислар етишмовчилиги кузатилиб келинган. Мазкур масала юзасидан олиб борилган тарғибот ишлари натижасида жорий йилда соҳага 11 нафар мутахассислар жалб қилиндилар.

O’zLiDeP Улуғнор туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида халқ ноиблари айни соҳанинг тумандаги муаммолари, ютуқлари, бугунга қадар амалга оширилган чора-тадбирлар ва белгиланган режалар хусусида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Маматхоновнинг ҳисоботини тингладилар.

-Тизимдаги КТМП, ҚОП ва ҚВП ларда иш кўлами кенг, негаки аҳолининг асосий қисми айни тармоқларимиз билан боғланган, - дейди мутасадди. - Уларда жами 72 нафар патронаж хамширалар фаолият кўрсатиб келмоқда, 9 турдаги йўналиш бўйича патронажлик хизматларини ташкил этилган. Давлат томонидан ижтимоий химояга мухтож бўлган шахсларга касалликлари бўйича рецептлар асосида бепул дори-дармонлар тарқатилмоқда. Бундан ташқари, жорий йилнинг айни кунига қадар эҳтиёжмандлардан 13 нафарига ногиронлик аравачаси, 2 нафарига эшитиш аппарати, 5 нафарига ногиронлик хассалари, 1 нафарига қўлтиқ таёқ ва 4 нафарига протез маҳсулотлари берилди.

Туманда ахолининг репродуктив саломатлигини янада мустахкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш мақсадида мунтазам равишда “Соғлом аёл ойлиги” тадбири ўтказилиб борилади. Тадбир давомида соҳа мутахассислари томонидан туғиш ёшидаги аёллар ва ўсмир қизлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилиб келинади. Кўрикларда аниқланган касалликлар бўйича стационар ва мабулатор даволаниш чоралари кўрилмоқда.

Депутатлар йиғилиш давомида ўзларини қизиқтирган, сайловчилари томонидан кўп дуч келадиган6 саволларига мутасаддидан батафсил жавоблар олдилар.

Турдихон ҚОСИМОВА,

O’zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    437
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+