O'zLiDeP фаоллари кўмагида Сергелида 50 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандилиги таъминланди

28.05.2021, 17:35

O'zLiDeP фаоллари кўмагида Сергелида 50 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандилиги таъминланди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Тошкент шаҳар Кенгаши  “Аёллар қаноти” томонидан Сергели туман ҳокимлигида “Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали муаммоларни тизимли ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партия депутатлари, иш берувчи тадбиркорлар, тумандаги “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” рўйхатига киритилган ишсиз аёллар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Таъкидланганидек, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширмасдан туриб, жамият ҳаётини юксалтириб бўлмайди. Айниқса, аёллар бандлигини таъминлаш ва улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришнинг аҳамияти жуда катта. Шу боис,  O’zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан “Аёллар дафтари”га кирган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратиб келмоқда. Шунингдек, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, шу билан бирга, уларни тадбиркорликка йўналтириш, ўз бизнесини ташкил этишда кўмаклашиш ва шу орқали бандлигини таъминлаш борасида ҳам самарали ишлар олиб бориляпти.

Биргина “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида 172 та ўқув-семинарларида  4 557 мингдан ортиқ хотин-қизлар иштирок этди. Республикамиздаги етакчи тижорат банклари томонидан ҳудудларда истиқомат қилаётган 176 нафар хотин-қизларга 3 млрд. 328 млн. сўм миқдорида  кредитлар ажратилди, натижада 7000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

 Партия вакиллари маҳалладаги ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кредит олиш истагини билдирган хонадонлар билан ҳам суҳбатлашилиб, уларнинг муаммоларини ечишга астойдил киришган.

Партия Аёллар қанотининг “Бир депутат-юз аёлга кўмакчи!” акцияси доирасида эҳтиёжманд оилалар, ишсиз ҳотин-қизлар бандлигини таъминлаш, кредит олиб тадбиркорликларини бошлашларида яқиндан кўмакчи бўляпти. Ушбу лойиҳада 512 нафар депутатлар иштирок этиб, лойиҳа доирасида умумий 160 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик ва ишбилармонликка жалб қилинган, кредит олиш масаласида 200 нафар хотин қизларга ёрдам кўрсатилган, 163 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган, 257 нафар хотин-қизларга тиббий, 387 нафарига моддий кўмак кўрсатилган. 

Мулоқотда “маҳаллабай” ишлаш тизимини янада фаоллаштириш, ҳар бир маҳаллада ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашиш ва шу каби бир қатор устувор вазифаларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олинди.

Тадбир доирасида ишга жойлашиш истагини билдирган 50 нафар аёллар билан тадбиркорлар ўртасида шартномалар имзоланди.

  • Кўрилди
    705
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+