Иқлим ўзгариши оқибатларини енгиб ўтишда Ўзбекистоннинг ҳам ўз қарашлари бор

31.05.2021, 17:12

Иқлим ўзгариши оқибатларини енгиб ўтишда Ўзбекистоннинг ҳам ўз қарашлари бор

Ҳозирги кунда дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган энг долзарб муаммолардан бири – бу иқлим ўзгаришидир. Бу глобал муаммо битта ёки иккита давлат саъй-ҳаракати ёки ташаббуси билан ҳал бўладиган масала эмас. Уни ҳамма давлатлар ҳамкорликда, ҳамжиҳатликда ҳал этадиган ва ҳар бир давлат Иқлим бўйича Париж битими қоидаларини кам-кўстсиз бажариши талаб этилади.

Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммитида худди шу ҳамкорлик ва иқлим ўзгариши оқибатларини енгиб ўтиш, “яшил” тикланиш ва углерод нейтраллигини таъминлаш, шунингдек, БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва Иқлим бўйича Париж битими қоидаларини бажариш масалаларига эътибор қаратилмоқда.

Дунёнинг етакчи мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этаётган саммитда Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этар экан, ўз нутқида “яшил” тикланиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишларнинг муҳим йўналишларини қайд этди ҳамда бу борадаги халқаро ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилди.

Президентимиз бу борада мамлакатимизда Париж битими доирасида 2030 йилга қадар парник газларни атмосферага чиқаришни қисқартириш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга доим тайёр экани айтиб ўтди. Шу муносабат билан “яшил” технологияларни кенг жорий қилиш ва “яшил” энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш Ўзбекистонда яқин ўн йилда қайта тикланадиган энергия манбалари улушини 3 баробардан зиёдга кўпайтириш имкони мавжудлиги таъкидлади.

Саммитда Президентимиз томонидан яна бир таклиф илгари сурилди. Яъни келгуси йили Ўзбекистонда “Ривожланаётган мамлакатлар учун яшил энергетика” мавзусида халқаро конференция ўтказиш, шунингдек, “яшил” истеъмол маданиятини шакллантириш мақсадида “яшил" иқтисодиётни барпо этишга ёшларни жалб этиш бўйича махсус дастурни амалга ошириш борасидаги таклиф билдирилди.

Айтмоқчиманки, бутун дунёни таҳликага солаётган энг глобал муаммога ечим топиш ва Иқлим ўзгариши оқибатларини енгиб ўтишда Ўзбекистоннингг ҳам ўз қарашлари бор. Бу қарашлар ва ташаббуслар халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланаётгани эса ҳар биримизни қувонтиради.

Мавлуда ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O'zLiDeP фракцияси аъзоси,

 Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш

масалалари қўмитаси аъзоси.

 

  • Кўрилди
    292
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+