Чимбойлик фермерларга партия ғоялари тарғиб қилинди

31.05.2021, 17:37

Чимбойлик фермерларга партия ғоялари тарғиб қилинди

Мамлакатимизда йилнинг тўрт фаслида ҳам аҳоли томорқасидан сабзавот маҳсулотлари етиштириш одатий ҳолга айланди. Бу ишнинг ҳадисини олган оилаларнинг даромади ошиб, ўз-ўзини банд қилмоқда.

Пировардида нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам етиштирган маҳсулотларига харидорлар кўпаймоқда.

Чимбойли миришкор деҳқонларимиз ҳам ернинг бир қаричидан  унумли фойдаланиб келмоқда.  “Тағжап” ОФЙ ҳудудидаги  “Бийбиайша” фермер хўжалигининг 1 гектарида иссиқхона, 8 гектари пахта ва 11 гектарида бўғдой экилган.

Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари, туман кенгаши депутатлари ва бир қатор партия фаолларидан ибоарт бир гуруҳ маслакдошларимиз Чимбой туманига ташрифи давомида дастлаб ушбу фермер хўжалигида олиб борилаётган ишлар, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар, иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотлар сифати ва  ички бозордаги хоридорбоплиги бўйича  яқиндан танишди.

Хўжалик раҳбари А.Арзиев 1 гектар иссиқхонамизда помидор ва бодринг маҳсулотлари етиштирилиб, бу ерда 15 нафар  фуқаро доимий иш билан таъминланганлигини қайд этди.  

Партия вакиллари хўжалик фаолияти билан яқиндан танишар экан,  фермернинг келгуси режалари билан  ўртоқлашиб, ўзларининг фикр ва таклифларини билдириб ўтди.

Тадбир давомида  Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги қуйи бўғинда БПТ фаоллари билан   очиқ мулоқот қилишди. Юзма-юз мулоқот чоғида  партия фаоллари сайловолди дастур лойиҳаси бўйича ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар. Тадбир давомида иштирокчилар томонидан 15 дан зиёд таклифлар билдирилди.

Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар, қуйи бўғиндаги маслакдошларимиз, “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳам партия сайловолди платформаси лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ташаббус кўрсатиб келмоқда. 

   O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    273
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+