Пахтакорда тадбиркорлар томонидан қилинган мурожаатлар депутатлар назоратига олинди

31.05.2021, 17:39

Пахтакорда тадбиркорлар томонидан қилинган мурожаатлар депутатлар назоратига олинди

O'zLiDePнинг истиқболли лойиҳаларидан бири – “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми доирасидаги навбатдаги тадбир Пахтакор туманида бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар фаолиятига тўсиқлик қилаётган ҳолатлар, уларни партиявий воситалар билан бартараф этиш, ҳамкор ташкилотлар билан узвий алоқаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбиркорлар томонидан қилинган  мурожаатларнинг аксари шу жойнинг ўзида ҳал қилинди, қолганлари депутатлар назоратига олинди.

 Тадбиркорларни қийнаётган муаммоларнинг аксари, афсуски, ҳар гал тилга олинадиган эски дард. Мисол учун, Азизбек Нормаматов  энг долзарб муаммолардан бирини ҳал қилиш ниятида “Чиқиндини қайта ишлаш” корхонасини барпо этиш учун бизнес режа тайёрлаган. Лойиҳа амалга ошса, 25-30 та янги иш ўрни ҳам яратилади. Кредит ҳужжатларининг барчаси тайёр, гаров ҳам мавжуд, лекин банк ҳужжатларини қабул қилмаган.

Мазкур масалани ижобий ҳал қилишда депутатлардан ёрдам сўради. АТБ Қишлоқ қурилиш банк Пахтакор туман филиалидан 1 млрд.сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш масаласи депутат Шамсиддин Каримов назоратига олинди.

Оилавий тадбиркор Камола Кўчимова  ҳам қандолатчилик, пишириқлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиш мақсадида кредит ололмаётганлардан бири. Шунингдек,  тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун  жой олиш муаммоси ҳам тадбиркор учун ечиб бўлмас муаммога айланган. Аёл дардини аёл тушунади. Опанинг мурожаати депутат Муҳаббат Ўралова назоратига олинди.

 Мулоқот давомида туманда тадбиркорликни ривожлантиришга оид яна бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Ҳамкор ташкилотлар, форумда иштирок этган муассаса ходимлари билан бу борада узвий ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

                                                  Олим Норжигитов,

O'zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

сиёсий таълим ва депутатлар билан ишлаш

бўлими мудири

  • Кўрилди
    284
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+