Зафарободда ўн минг дона сабзавот кўчатлари ва уруғлари бепул тарқатилди

01.06.2021, 15:24

Зафарободда ўн минг дона сабзавот кўчатлари ва уруғлари бепул тарқатилди

O'zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти бизнес тузилмалари, фермерлар ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўлими, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Жиззах вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларида томорқадан самарали фойдаланиш, мазкур йўналишда аҳоли, айниқса, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича тажрибалар алмашиш мақсадида  маҳорат дарслари ташкил қилмоқдалар.

Зафаробод тумани  “Ёрқин”  ШФЙда ташкил қилинган шундай амалий семинарда  Фарғонадан ташриф буюрган тажрибали томорқачилар иштирок этдилар.

- Бир қараганда Олтиариқ тумани билан Зафаробод тумани ўртасида анчагина табиий тавофут бордек туюлади. Бироқ, томорқачилар фаолиятида жуда кўплаб умумийлик, бир-биримиздан ўрганадиган иш тажрибалари бор, - дейди меҳмонлардан бири  Ҳусанбой Ғофуров. – Бугунги семинар давомида  зафарободлик томорқачилардан ҳам кўп нарса ўргандик. Олган таасуротларимизни албатта Олтиариқлик томорқачиларга етказишга ҳаракат қиламиз.

Водийлик меҳмонлар семинар иштирокчиларини ўз томорқаларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари парвариши, помидор етиштиришдаги агротехник тадбирлар тажрибаси, хонадонларда парваришланаётган ток кўчатларига ишлов бериш бўйича Олтиариқ мактаби тажрибалари билан таништирдилар. Улар томонидан ўн минг дона сабзавот кўчатлари ва уруғлари махалла раислари тавсияси билан “Темир дафтар, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га кирган томорқа ер эгаларига бепул тарқатилди.

                           Фарҳод Маматқулов,

    O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 бизнес тузилмалари фермерлар ва аҳоли

мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    387
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+