Қашқадарёлик ёш волейболчилар беллашишди

01.06.2021, 15:25

Қашқадарёлик ёш волейболчилар беллашишди

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қашқадарёда ҳам Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси ўртасида имзоланган меморандум асосида “Спорни сев ва спорт билан яша” шиори остида18-30 ёшли уюшмаган ёшлар ўртасида  мусобақалар давом этмоқда.

Яқинда Қарши шаҳридаги спорт коллежида мазкур меморандум асосида волейбол бўйича ўтказилган вилоят босқичида 15 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришди. Қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтган беллашувларда Китоб тумани ёш волейболчилари биринчи, яккабоғликлар иккинчи ҳамда Қарши тумани ёш спортчилари учинчи ўринни қўлга киритишди.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндор жамоалар вилоят Туризм ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси  ҳамда O’zLiDeP вилоят Кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+