O’zLiDeP қуйи бўғинларида партиянинг сайловолди дастури лойиҳаси муҳокама қилинди
02.06.2021, 14:38

Жойларда O’zLiDePнинг сайловолди дастури лойиҳаси тадбиркорлар, фермерлар ва кенг аҳоли орасида муҳокама қилиниб, дастурнинг халқчил ва мукаммал бўлиши учун амалий таклифлар олинмоқда.
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Жомбой туманидаги “Жомбой дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятида дастур муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот ташкил этилди.
600 нафардан ортиқ ишчи ходимлар меҳнат қилиб келаётган ушбу корхонада O’zLiDePнинг бошланғич ташкилоти ташкил этилган бўлиб, 200 нафардан ортиқ партия аъзоларини бирлаштирган.
“Жомбой дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти Туркия технологияси асосида қайта жиҳозланган бўлиб, кунига 300 тонна ун маҳсулоти ишлаб чиқариш сиғимига эга. Жумладан 120 тонна ем ва 180 тонна сифатли ун ишлаб чиқарилиб, халқимиз дастурхонига етказиб берилмоқда.
Партия фаоллари сайловолди дастури лойиҳасига қатор таклифларни билдириб ўтишди. Айниқса, дастурнинг учинчи – “Эркин ва рақобатбардош иқтисодиёт” йўналиши иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Хусусан, саноатга янги технологиялар жорий қилиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини босиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, саноат корхоналарини модернизация қилиш, ускуналарни замонавийларига алмаштириш ҳамда шу асосда, қўшилган қиймат яратишнинг ягона занжирини ҳосил қилиш каби таклифлар билдирилди.
Тадбирда мазкур соҳани янада ривожлантириш, соҳага салоҳиятли кадрларни жалб этиш ва уларнинг доимий малакасини ошириб бориш ҳамда рақобатбардош импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт салоҳиятини ошириш юзасидан яна бир қатор амалий таклифлар берилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Партия қуйи бўғинларида ҳам Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти
01.07.2022, 16:33
-
Янги ташкил қилинган БПТда Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди
30.06.2022, 18:00
-
Ғиждувон туманидаги “SAFIRA” МЧЖ клиникасида Конституциявий ислоҳотларга бағишланган тадбир ўтказилди
27.06.2022, 16:48
-
“MAROQAND SIFAT TEXTIL” МЧЖ 10 нафар иштихонлик ёш йигит-қизларнинг контракт пулларини тўлаб берди
27.06.2022, 16:18
-
БПТлар фаолияти танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан кўриб чиқилди
20.06.2022, 16:05
Фикрингизни қолдиринг