“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Навоий вилоят босқичи ғолиблари аниқланди
02.06.2021, 14:50

Навоий шаҳридаги “Маънавият ва маърифат маркази”да “Ишбилармон аёл” республика кўрик-танловининг Навоий вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.
O'zLiDeP Навоий вилояти “Аёллар қаноти” томонидан уюштирилган мазкур тадбирда турли соҳаларда иш юритаётган илғор тадбиркор хотин-қизлар иштирок этиб, очиқ осмон остида фаолиятларига доир кўргазмалар ташкил қилишди.
Иштирокчилар 10 га яқин шартлар асосида ўзларининг билим, малака ва кўникмаларини синовдан ўтказди. Шунингдек, “Мустақиллик туфайли мулкдор бўлдим”, “Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида менинг фикрим”, “Замонавий тадбиркор аёл имиджи қандай бўлади?” каби мавзуларда ўз фикр ва мулоҳазаларини ўртага ташлашиб, бир-бирлари билан маънавий жиҳатдан ҳам куч синашишди.
Кўрик-танловда миллий ҳунармандчилик йўналишида каштачилик билан шуғулланиб келаётган ғозғонлик М. Норбоева фахрли биринчи ўринни эгаллади. Оилавий корхонага асос солиб, 50 нафар кишининг бандлигини таъминлаган ишбилармон аёл қўшни Афғонистон Республикасига маҳсулот экспорт қилади.
2-ўрин соҳибаси “Ванғози Ҳумо” МЧЖ раҳбари Ш. Самадова ҳам Россия давлати билан бизнес ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, айни пайтда 40 нафардан ошиқ ишчини ўзи бошқараётган текстил фабрикасида иш билан таъминлаган.
Шунингдек, ҳакамлар ҳайъати томонидан туя жунидан шифобахш гилам тўқиётган учқудуқлик С.Эшқувватова ҳамда ўзига хос Нурота каштачилиги билан шуғулланаётган М. Самиевалар 3-ўринга лойиқ деб топилди.
Қизғин баҳс ва мунозаралар билан якун топган “Ишбилармон аёл” танловининг тақдирлаш босқичи айниқса, қизиқарли ўтди. Вилоятда меҳмон бўлиб турган таниқли ўзбек шоираси З. Мўминова , Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Г. Зокирова ҳамда бир гуруҳ театр ва кино актёрлари ҳам тадбирда иштирок этишиб, танлов ғолибларини аниқлашда ёрдамларини аяшмади.Турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган аёлларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари айнан халқ севган санъат ва маданият ходимлари томонидан тақдим этилди.
Салоҳияти, тадбиркорлигининг кенг қамровлилиги, шу билан бирга, давлат ва жамият сиёсатидаги фаоллиги ҳисобга олиниб танланган уч нафар иштирокчи “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
М.Пирнафасова,
O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди
28.09.2023, 12:15
-
Пешкўда бепул тиббий кўрик ўтказилди
28.09.2023, 12:11
-
Аёллар манфаатлари БМТ саммити муҳокамасида
28.09.2023, 11:58
-
“Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ташкил этилди
26.09.2023, 16:55
-
Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланади
25.09.2023, 16:23
Билдирилган фикрлар
Рахманова Гульнара Арзеновна 2021-06-07 10:31:40
"Ишбилармон аёл" курик танлови жойларда хар йилгидан хам яхши ташкиллаштирилмокда. Бу курик танлов тадбирорларимизни янада купрок изланишга, тажриба олмашишга ва тадбиркорлик сохасида билимларинини янада мустахкамлашга, жамиятимиз ривожида уз хиссасини кушишга амалий ёрдам хисобланади. Эътибор ва куллаб кувватлаш бор экан фаол тадбиркорларимиз сони кун кундан оша беради