O’zLiDePнинг олтинкўллик фаоллари сайловолди платформа лойиҳасига ўз таклифларини илгари сурмоқдалар

02.06.2021, 14:58

O’zLiDePнинг олтинкўллик фаоллари сайловолди платформа лойиҳасига ўз таклифларини илгари сурмоқдалар

O’zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши томонидан тумандаги 27-умумтаълим мактабида “Сайловолди тадбирларида фаол бўлайлик!” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. “Сайловолди дастур лойиҳасида Сизнинг фикрингиз муҳим!” мавзусида ташкил этилган мазкур давра суҳбатида депутатлар, партия фаоллари ҳамда педагоглар иштирок этдилар. Унда асосий эътибор мамлакат тараққиётини янги босқичга кўтариш,  Президент сайлови янги миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга амал қилинган ҳолда ҳамда демократик тамойиллар асосида бутунлай янгича муҳитда ўтиши борасидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. O’zLiDePнинг сайловолди дастурига таклифлар олинди.

- 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига асосан ёш оилаларга янги қурилаётган кўп қаватли намунавий уйлардан узоқ муддатга бошланғич тўловсиз кредит асосида берилиши таклифини билдирдим, - дейди партия фаоли Озодбек Мамажонов. – Бу билан ёшлар янги ҳаётда ўзларининг мустақил йўлларини топиб олишига кўмаклашамиз, турмушнинг илк қийинчиликларини енгишида суянч бўламиз.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган аёллар учун давлат томонидан ҳомиладорлик таътили даврида имтиёзлар   яратиб берилишини таъминлаш, таълим сифатини оширишда дарсликлар борасида янада қулайликлар яратиш каби қатор мулоҳазалар ўртага ташланди.

Қимматой АШҚУЛОВА,

O’zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    605
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+