Миришкор, Муборак, Ғузор ва Нишон туманларида “Ишбилармон аёл” танлови ғолиблари аниқланди

03.06.2021, 13:50

Миришкор,  Муборак, Ғузор ва Нишон туманларида “Ишбилармон аёл” танлови ғолиблари аниқланди

Партия ташаббуси билан 2017 йилда ташкил этилган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ўтган вақт мобайнида юзлаб тадбиркор хотин-қизларни кашф этди, уларни тадбиркорлик ва ишбилармонликка интилиши, юксалиши ва муваффақият қозонишида туртки бўлмоқда. Мубораклик Дилноза Қораева ҳам бир неча йиллардан буён ўзи очган “Сайёра” тикувчилик цехида аҳоли талабига мос кийим-кечаклар ишлаб чиқармоқда. У O’zLiDeP фаоли ва партиянинг ишбилармонларни бир мақсад йўлида бирлаштириш ҳамда қўллаб-қувватлашдек эзгу ташаббусларини тарғиб этувчи сифатида ҳам ўзини намоён этмоқда.

Дилноза “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Муборак туман босқичида иштирок этиб, ғолибликни эгаллаб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритгани эса эса унинг меҳнатсеварлиги ва ишбилармонлиги туфайлидир.

 -Бугунги кунда унинг тикувчилик цехида аёллар либослари, келин сарполари, ёш болалар либослари, иш қўлқоплари, ёстиқ, кўрпа-тўшаклар хамда пардалар тикилмоқда,- дейди партиянинг вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими мудири Гулбаҳор Тўраева. - Энг муҳими бу ерда  5 та доимий  иш ўрини яратилган бўлиб,  12 та хотин-қиз ёлланма ишчи сифатида ишга жалб қилинган. Дилноза 1+1 узтоз-шогир йўналиши доирасида бир қатор шогирдлар тайёрламоқда. Танлов жуда кўтаринки ва таассуротларга бой тарзда ўтгани ва бир қатор тадбиркор аёллар ҳам совринли ўринларни эгаллагани беллашувга қизиқиш тобора ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Миришкор туманида ўтказилган танловда Шодмоной Раҳмонова, Ғузорда якка тартибдаги тадбиркор Дилрабо Бекмуродава ва Нишон туманида Дилафрўз Қосимова ғолибликни эгаллаб, “Ишбилармон аёл-2021” кўрик-танловининг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Тўртала туманда танлов якунида ғолиб ва совриндорлар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    486
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+